Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Миллат фидойиларига эҳтиром

2 Сентябр 2026, 19:53

93

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Шу куни Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари эл-юрт осойишталиги йўлида азиз жонини фидо қилган қаҳрамонларимиз хотирасини ёд этиб, “Миллат фидойилари” монументи пойига гулчамбар қўйдилар.

Тадбир давомида мустақиллигимизни асраш, сарҳадларимизни ҳимоя қилиш, халқимизнинг осуда ҳаётини таъминлаш учун улкан мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, бурчга садоқати, фидойилиги ва ватанпарварлиги билан ўзидан ўчмас ном қолдирган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг умр йўли ҳақида маълумотлар берилди.

Уларнинг ҳаёти ва сўнмас жасоратини кенг тарғиб қилиш, хотирасини абадийлаштириш ёш авлод қалбида Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech