Жамият фаровонлиги аёлларнинг ҳаётдан рози бўлиб, бахтли яшашига боғлиқ. Шу боис, мамлакатимизда хотин-қизлар муаммосини ўрганиш ва ҳал этишнинг самарали тизими йўлга қўйилган.
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудда истиқомат қилаётган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил қилинди.
Оила ва хотин-қизлар бўлими мутасаддилари, маҳалла фаоллари, Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари иштирокида ўтган учрашувда уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари, қизиқиш ва имкониятлари ўрганилди.
Мурожаатлар давомида хотин-қизларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, оилаларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, низоларни бартараф этиш, маҳаллада ажримларнинг олдини олиш, аёллар жиноятчилигига барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бундан ташқари, уйма-уй юриб, ҳар бир хонадондаги муҳитни ўрганиш, хотин-қизлар билан манзилли ишлашни кучайтириш, уларнинг ҳаётий муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш чоралари кўриш зарурлиги айтиб ўтилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати