Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Огоҳлик – бугуннинг долзарб талаби

05 Апрель 2024, 09:04

453

Пойтахтимизнинг Олмазор тумани аҳолиси ўртасида профилактик хусусиятга эга ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Сайёр учрашувлар туман ҳокимлиги, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Секторлар кесимида ўтказилган тадбирларга маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасаларидан аҳолининг барча қатлами вакиллари, шу жумладан, уюшмаган ёшлар кенг жалб қилинди.

Академия профессор-ўқитувчилари томонидан минтақавий хавф-хатарлар, диний экстремизм ва терроризм таҳдидлари, глобал ахборот маконидаги ёт ғояларнинг ёшлар онгига салбий таъсири, радикаллашувнинг олдини олиш каби масалалар атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, фуқароларнинг жамият ҳаётидаги дахлдорлигини, ҳуқуқий онги ва маданиятини, миллий маънавиятимизга таъсир кўрсатаётган иллатларга қарши курашиш кўникмаларини оширишга қаратилган маърузалар ўқилди.

Айтиш жоизки, бундай тадбирлар минтақамиз ва дунёнинг айрим ҳудудларида рўй бераётган ҳодисалар фонида аҳолини огоҳликка чорлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган осойишта муҳитни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech