Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Олий лига ўйинлари қизғин паллада

26 Январ 2026, 21:58

90

Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” ва “Жар” спорт соғломлаштириш мажмуаларида эркаклар жамоалари ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, бу йилги олий лига баҳсларида ИИВ академияси жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Вакилларимиз Андижон давлат техника институти, Бухоро давлат педагогика институти ҳамда “Road Patrul” жамоалари билан бирга “А” гуруҳидан ўрин олган. Шу кунгача ўтган ўйинлар натижасига кўра, жамоамиз уч ғалаба ва бир мағлубият билан гуруҳда 2-ўринни банд қилиб турибди.

Чемпионат баҳларида 17 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашмоқда. Мусобақани халқаро талаблар даражасида ташкил этиш мақсадида 16 нафар малакали ҳакам жалб қилинган. Яна бир жиҳати, жорий мавсумда илк бор “Challenge” (баҳсли вазиятларни видеотасвир орқали қайта кўриб чиқиш) тизими қўлланилмоқда.

Куни кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, унда Осиё волейбол конфедерацияси (АВC) президенти Рамон Сузара, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси Азиз Тошпўлатов, спорт вазири Адҳам Икромов ва бошқалар иштирок этди. Мамлакатимизда олимпия дастурига киритилган спорт ўйинларини ривожлантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида эътиро этилди.

Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 1-тур баҳслари 29 январь кунига қадар давом этади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech