Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Она тилим – фахрим, ғурурим!

20 Октябр 2026, 18:57

93

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ўртасида “Она тилим – фахрим, ғурурим!” мавзуида иншолар танлови ташкил этилди.

Она тилимизнинг нуфузини ошириш, ёш авлодни бой маданий меросимизга юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган танловда ижодий жараён учун 80 дақиқа ажратилди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир ижодий иш белгиланган қоида ва меъёрлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланди. Шунга кўра, 1-курсдан Ҳамиджон Эшқувватов, 2-курсдан Рухшона Миродилова ҳамда 3-курсдан Шоҳрух Неъматов энг юқори балл олиб, танлов ғолиблигини қўлга киритди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech