Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Тилга эътибор маънавий қиёфамизни кўрсатади

20 Октябр 2026, 20:24

84

ИИВ академиясида “Она тили – миллий ғурур ва маънавий қадриятлар пойдевори” мавзуига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ижодкор зиёлилар, профессор-ўқитувчилар ва курсант қизлар иштирокида ўтган тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Озода Бекмуродова сўз олиб, ўзбек тилини асраб-авайлаш масалаларига тўхталди.

Айтиб ўтилганидек, бугунги глобаллашув даврида ёшларни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳи билан тарбиялаш долзарб вазифага айланмоқда. Бундай шароитда ўзбек тилининг давлат ва жамият ҳаётидаги нуфузини янада ошириш, тил маданиятини юксалтиришга қаратилган ишларни кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни тарихий тафаккур билан қуроллантириш ниҳоятда зарур. Зеро, миллий ўзлигини чуқур англаган ёшлар она Ватан тақдирига дахлдор фидойи инсон бўлиб етишади.

Тадбирда давлат тилининг мавқеини юксалтириш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, ўзбек тили меъёрларига риоя қилиш, унинг жозибадорлигини асраш борасидаги айрим муаммолар, янги замон ёшларида тилга эътибор масалалари ҳақида сўз борди. Она тилимизни миллатимизнинг бебаҳо бойлиги сифатида эъзозлаш ва қадрини ҳамиша улуғлаш ҳар бир юртдошимизнинг маънавий бурчи эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир истеъдодли шоиранинг ижод намуналаридан айтилган шеърлар билан давом этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech