ИИВ академиясида ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Саккизта жамоа иштирокида ўтган беллашув ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни мантиқий фикрлашга ўргатиш, таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Баҳс-мунозараларга бой ўтган тадбир якунида Божхона институти вакиллари 1-ўринни, ИИВ академияси курсантлари 2-ўринни, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти жамоаси 3-ўринни эгаллаб, диплом ҳамда китоблар тўпламидан иборат совғаларни қўлга қиритди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати