Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Пойтахтимизда “Men G‘olib Run” марафони ўтказилди

22 Январ 2026, 16:50

65

Оммавий югуриш мусобақаси Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил қилинди.

Унда ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳоқаза қилувчи органлар ходимлари, ихтисослашган таълим муассасалари курсантлари билан бирга, спортга қизиқувчи минглаб юртдошларимиз қатнашди.

Марафон иштирокчилари 3 ва 10 километрлик масофаларда ўз имкониятларини синаб кўрдилар. Мусобақа аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва ватанпарварликни тарғиб қилувчи оммавий тадбирга айланди.

Қизиқарли руҳда ўтган мусобақада ИИВ академияси вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди. Айниқса курсант қизларимиз 10 километрга югуриш бўйича яккалик ва жамоавий баҳсларда энг яхши натижани қайд этиб, турдош олий таълим муассасалари ўртасида ғолибликни қўлга киритди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech