ИИВ академиясининг бир гуруҳ ёш ходимлари ва курсантлари Ислом цивилизацияси марказини томоша қилдилар.
Табаррук гўшага саёҳат ёшларга наинки маърифат улашди, балки қадим ва бой тарихимиз билан ҳақли равишда фахрланиш ҳиссини уйғотди.
Марказдан ўрин олган ноёб дурдоналар юртимизнинг қадим тамаддун бешиги сифатида жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини намоён этади. Улар билан танишар экансиз, ўтмиш ва замон туташган чорраҳада Янги Уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига қадам қўйгандек тасаввур пайдо бўлади кишида.
Таассуротларга бой ўтган тадбир давомида академия ёшлари тарихимизнинг сирру синоатларга бой саҳифалари ҳақида қимматли маълумотлар олдилар. Шу маънода, ушбу маскан ҳали кўп асрлар ёшларимизни илмга, тафаккурга, ватанпарварликка ва миллий ғурурга чорлайдиган, уларни бой тарихимиз ва бебаҳо маънавий меросимиз руҳида тарбиялайдиган улуғ даргоҳ бўлиб хизмат қилади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати