Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Раҳбарликнинг замонавий ёндашувлари

17 Апрел 2026, 19:31

21

Ички ишлар органлари тизимидаги кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида бошқарув самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ИИВ академиясида ташкил қилинган ўқув йиғини ҳам ҳудудлардаги раҳбар кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўқув йиғини доирасида академия раҳбари Рустам Хатамов Жамоат тартибини сақлаш ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари учун машғулот ўтди.

Мулоқот тарзида ўтган машғулотда муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати, мамлакатимизни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, кейинги йилларда ички ишлар органларида амалга оширилган изчил ислоҳотлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалиётга татбиқ қилинаётган самарали ёндашувлар, ички ишлар органлари тизими халқчиллигини оширишда бошқарув кадрларининг ўрни, бугунги кун раҳбарларига қўйилаётган долзарб талаблар ҳақида сўз борди.

Академия бошлиғи соҳа фаолиятини такомиллаштириш йўлидаги ислоҳотларнинг амалий натижаси ва самарадорлиги барча бўғиндаги раҳбарларга боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлади. Ҳар бир раҳбар юқори касбий салоҳият, бошқарув қобилияти ва шахсий фазилатларга эга бўлиши, юксак масъулият ва жавобгарлик ҳисси билан ишлаши лозимлигини қайд этди.

Мулоқот давомида бошқарувнинг замонавий тамойиллари, раҳбарлик компетенциялари, жамоа билан самарали ишлаш усуллари, кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлаш масалалари, жойларда қуйи бўғиндаги айрим раҳбарлар фаолиятида кузатилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек академия бошлиғи маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирларга ҳам тўхталди. Аҳоли билан манзилли ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштиришда “маҳалла еттилиги” тизими билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, яхлит тизим асосида ишлашнинг самарали йўллари бўйича раҳбарларга амалий тавсиялар берди.

Доимий изланиш, янгиликка интилиш, жамоага шахсий намуна бўлиш, муаммоларни омилкорлик билан ҳал этиш, стратегик қарорлар қабул қилиш, мақсад ва вазифаларга натижадорлик билан эришиш замонавий раҳбарларнинг муҳим фазилатлари эканлиги айтиб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech