Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Сайёр суд ўтказилди

17 Апрел 2026, 19:28

30

ИИВ академиясида жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессор-ўқитувчилари ва кундузги таълимнинг 1-босқичида ўқиётган курсантлар ҳам қатнашди.

Шу куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40, 41, 52, 183, 194-моддаларини бузган шахсларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилди. Айни жараённи бевосита кузатган курсантлар ҳуқуқбузарлик содир этилгандан судга қадар бўлган босқичда амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар бўйича билим ва кўникмаларини бойитдилар.

Шундан сўнг судьялар иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда одил судловни таъминлашда шахс ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, суд тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида фикр алмашилди. Курсантлар маъмурий ҳуқуқбузарликларни малакалаш, процессуал ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва бошқа ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволларга жавоб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech