Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Соғлом авлод – юрт келажаги

16 Апрел 2026, 22:47

60

Ёшлар куни муносабати билан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 248-сонли умумтаълим мактабида ҳуқуқий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ёшлар иттифоқининг ИИВ академиясидаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, шунингдек “Шукур Бурхонов”, “Шўртепа” маҳаллаларида истиқомат қилаётган ёшлар қатнашди. Учрашувда ўсмир-ёшлар орасида учраётган зарарли одатлар – гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан муомала қилиш, кибермаконда ҳуқуқбузарлик содир этиш масалалари ҳақида сўз борди.

Сўзга чиққанлар ёш авлодни ушбу иллатлардан асраш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирларга тўхталиб, интернет оламининг салбий жиҳатларидан огоҳлантирдилар. Мактаб ёшидаги аксарият ўғил-қизлар интернет таъсири остида жиноят кўчасига кириб қолаётгани, охир-оқибат ўз келажагини барбод қилаётгани айтиб ўтилди.

Тадбир давомида ўқувчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ушбу турдаги жиноятларни содир этганлик учун белгиланган жавобгарлик масалалари тушунтирилиб, гиёҳвандик воситалари ва психотроп моддаларнинг инсон саломатлигига таъсири, ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатлари ҳаётий мисоллар орқали етказилди. 

Ёшлар ўртасида жиноячиликнинг барвақт олдини олиш бўйича мактаб, ота-оналар ва маҳалла ҳамкорлигида профилактик ишларни кучайтириш, ўқувчиларни соғлом ҳаёт тарзига ўргатиш зарурлиги таъкидланди. Учрашув сўнггида ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech