Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Совриндорлар сафидан жой олдик

29 Сентябр 2026, 15:26

102

Пойтахтимизда олий таълим муассасалари талаба ва курсант ёшлари иштирокида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган тадбир ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинди.

Унда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Ички ишлар вазирлиги академияси, Божхона институти, шунингдек Тошкент давлат транспорт университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда бошқа ўқув муассасалари вакиллари волейбол, эстафета югуриш, минифутбол ва арқон тортиш бўйича беллашди.

Қизғин курашларга бой ўтган мусобақанинг волейбол ва арқон тортиш баҳслари Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари учун омадли кечди. Рақиб жамоаларга қарши шиддатли курашган вакилларимиз ҳар икки йўналишда фахрли учинчи ўринни эгаллаб, якунда шоҳсупадан жой олишди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech