Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Спектакль томошабинларга манзур бўлди

9 Сентябр 2026, 21:51

62

Театр инсон тафаккурини бойитиб, уларни воқеликка теран нигоҳ билан қарашга ундайдиган ўзига хос маънавият масканидир.

ИИВ академияси курсантлари пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий академик драма театрига ташриф буюриб, “Кўчки” спектаклини томоша қилдилар.

Турк драматурги Тунжер Жўжан ўғли қаламига мансуб асар Ўзбекистон халқ артисти Валихон Умаров режиссёрлигида саҳналаштирилган. Унда кўчки хавфи остида яшаётган қишлоқ аҳолиси тақдири орқали қўрқувнинг одамлар онги ва турмуш тарзига таъсири бадиий талқин этилади.

Воқеаларнинг кескин ривожи, саҳнавий ечимлар ҳамда актёрларнинг маҳоратли ижроси томошабинларга манзур бўлди.

Бир сўз билан айтганда, маданий-маърифий тадбир курсантларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш баробарида, уларнинг санъатга қизиқишини кучайтиришга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech