ИИВ академиясининг Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида таълим олаётган курсантлар учун пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат уюштирилди.
Тадбир давомида ёшларга Амир Темурнинг ҳаёти, саркардалик фаолияти, йирик давлат арбоби ва илм-фан ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Курсантлар темурийлар даврига оид тарихий манбалар, турли экспонатлар, қадимий санъат намуналари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Саёҳат ёшларни халқимизнинг бой тарихи, буюк аждодларимизнинг бебаҳо илмий мероси билан яқиндан таништириш, темурийлар даврининг Ўрта асрлар Шарқ Ренессанси ва жаҳон тамаддунига беқиёс таъсири ҳақида кўпроқ билимларга эга бўлиш имконини берди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати