Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Тезкор ходимлар учун ўқув йиғини

20 Август 2026, 21:08

97

ИИВ академиясида жазони ижро этиш муассасалари тезкор-қидирув бўлинмалари ходимлари учун навбатдаги ўқув йиғини ташкил этилди.

Профессор-ўқитувчилар томонидан “Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув бўлимининг соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги”, “Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари, ўтказиш асослари ва шартлари”, “Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва яшаш манзилида истиқомат қилаётган шахслар билан ўтказиладиган якка тартибдаги тарғибот тадбирларининг ўзига хос методлари” ва бошқа долзарб мавзуларда машғулотлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, бой амалий тажрибага эга ходимлар иштирокида жойлардаги муаммолар ва уларнинг ечимларини таҳлил қилиш, фаолият самарадорлигини ошириш омиллари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш режалаштирилган.

Машғулотлар 22 августга қадар давом этиб, якунда ходимлардан тест синовлари қабул қилинади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech