Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида маҳалла тизими ходимлари учун 2 кунлик сайёр ўқув-семинар ташкил этилди.
Машғулотларга ИИВ академиясига бириктирилган маҳаллаларда фаолият юритаётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари жалб қилинди.
Ўқув-семинарда тизим вакилларининг ижтимоий профилактика объектлари билан ишлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, низоли вазиятларни бошқариш, замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмалари оширилди.
Академиянинг илмий-амалий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилари томонидан интерфаол ёндашувлар асосида олиб борилган машғулотлар давомида тизим ходимлари зарур билим ва маълумотларга эга бўлиб, амалиётга татбиқ қилинган илғор механизмлар юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати