Тошкент давлат аграр университетида ёшлар ўртасида кибержиноятларнинг барвақт олдини олишга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди.
Учрашувда ИИВ академияси магистратураси тингловчиси, подполковник Д. Ихволдинов сўз олиб, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар, уларнинг замонавий кўринишлари, ушбу турдаги жиноятларни фош этиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек ёшлар томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилиниб, уларнинг барвақт олдини олиш, киберҳужумлардан самарали ҳимояланиш, интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.
Университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида ўтган тадбир ёшларнинг кибермаданиятини юксалтириш, уларни интернет маконидаги хавф-хатар ва таҳдидлардан огоҳ этишга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати