Ёшлар кунида пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ИИВ академияси меҳмони бўлди.
Ўқув даргоҳида улар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинди. Тадбир давомида ёшлар саф майдони, ўқув хоналари, спорт мажмуаси, курсантлар ошхонаси, ётоқхона ва бошқа масканларга саёҳат қилишди.
Айниқса, академия тарихини ўзида мужассам этган музей, Ахборот-ресурс марказининг замонавий имкониятлари, касбий билим ва жанговар-жисмоний кўникмаларни ўргатишга ихтисослашган мажмуалар, таълим жараёнидаги илғор ёндашувлар ёш авлод вакилларида катта қизиқиш уйғотди.
Ҳарбий тайёргарлик кафедрасида ташкил қилинган қуроллар кўргазмаси, Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедрасида уюштирилган шахмат-шашка мусобақалари, Маънавият ва маърифат марказида бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан намойиш қилинган концерт дастури меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати