Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари Ички ишлар вазирлиги академияси меҳмони бўлди.
Тадбир доирасида улар ўқув муассасаси фаолияти ва масканда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Талабаларга таълим жараёнлари, ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар этиб тайёрлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Айниқса улкан саф майдони, “Ватанпарварлик бурчаги”, “Буюк соҳибқирон Амир Темур” ва “Турон қоплони Жалолиддин Мангуберди” хоналари институт ёшларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Улар академия нафақат осойишталик посбонларини камол топтирадиган маскан, балки ҳар бир инсон қалбида ватанпарварлик фазилатларини юксалтирадиган даргоҳ эканига амин бўлдилар.
Таълим муассасаси фаолиятига бағишланган видеоролик меҳмонлар учун ўзлари қизиққан саволларга жавоб топиш имконини берди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати