Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ватанпарварлик тарихни англашдан бошланади

26 Март 2026, 20:58

71

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академияси курсантлари ички ишлар органлари тарихи музейида бўлишди.

Саёҳат фойдали ва тассуротларга бой бўлди. Музейдан ўрин олган экспонатлар, архив материаллари билан танишиш жараёнида курсантлар тизимнинг шонли тарихи ва ривожланиш босқичлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Айниқса юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг ҳаёт йўли ёритилган павильон ёшларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Мард ўғлонларнинг жасорати уларни чинакам ватанпарвар бўлишга даъват этди.

“Маънавият маршрути”нинг навбатдаги манзили пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва “Шон-шараф” давлат музейи бўлди. Масканда ёшларга халқимизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳаёти, фронт ва фронт ортида кўрсатган қаҳрамонлиги ҳақида маълумотлар улашилди.

Маънавий тадбирлар ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech