Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Халқаро форум: глобал чақириқларга қарши манфаатли ҳамкорлик

03 Ноябрь 2025, 08:11

35

30-31 октябрь кунлари Россия Федерацияси ИИВ Бошқарув академияси томонидан “Жиноятчилик. Жамият. Хавфсизлик” мавзусида халқаро илмий-амалий форум ўтказилди.

Унда қатор халқаро ташкилотлар, МДҲ давлатларининг ихтисослашган таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шу жумладан, мамлакатимиздан ИИВ академияси вакиллари, эксперт ва мухатассислар қатнашди.

Дастлаб форум доирасида ваколатли органлар ва махсус хизматларнинг трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишдаги ҳамкорлигига бағишланган конференция ташкил қилинди. Тадбир очилишида Бошқарув академияси бошлиғи С. Синенко сўз олиб, илмий-амалий конференциянинг долзарб аҳамиятига тўхталди.

Конференция ишида МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси директорининг биринчи ўринбосари А. Алиев, Қирғизистон Республикаси ИИВ академияси бошлиғи А. Ногойбаев, Тожикистон Республикаси ИИВ академияси бошлиғи ўринбосари Р. Раҳмаджонзода, Россия Федерацияси ИИВ Бошқарув академияси Илмий-тадқиқот маркази вакили А. Кононов ва бошқалар сўзга чиқди. Ҳозирги глобал шароитда жиноятчиликка қарши самарали курашиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, замонавий тенденцияларни амалиётга жорий қилиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, форум давомида “МДҲ давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш” мавзуида конференция ҳам ўтказилди. Анжуманда Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларининг турдош олий таълим муассасалари ҳамда манфаатдор давлат органлари вакиллари ўз маърузалари билан чиқиш қилди. Шундан сўнг конференция иши “Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари”, “Янги геосиёсий маконда экстремизмга қарши курашиш: назария ва амалиёт”, “Судга қадар иш юритишни такомиллаштириш” мавзуига қаратилган секцияларда давом эттирилди.

Бир сўз билан айтган, халқаро форум муносабати билан ташкил қилинган тадбирлар глобал муаммоларнинг илмий-амалий ечимларини ишлаб чиқиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти учун илғор ёндашувларни таклиф этиш, жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини кўп қиррали ҳамкорлик орқали янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди.

Форум иштирокчилари Бошқарув академияси фаолияти билан ҳам танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech