Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хавфсиз муҳит яратиш йўлида

13 Март 2026, 20:18

63

Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги қарори маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш йўлида олиб борилаётган ишларга янгича суръат бағишлади.

Қарор ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қўнғирот, Кегайли ва Нукус туманидаги маҳаллалар ҳам қамраб олиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳудудларга бириктирилган ИИВ академияси ишчи гуруҳи вакиллари томонидан 3 йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган “Марказий”, “Босув”, “Беш том”, “Алишер Навоий”, “Гулзор” ва “Дўстлик”, “Хоразм”, “Тўқимачи”, “Бескала”, “Қыпшақ”, “Бахытли”, “Саманбай” маҳаллаларида илмий-амалий ўрганишлар олиб борилди.

Манзилли ишлар натижасида маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган 29 та “жиноят ўчоғи” аниқланди. Чораклик “йўл харита”лар атрофлича ўрганилиб, аниқ чора-тадбирларни қамраб олган таклиф ва тавсиялар билан тўлдирилди.

“Маҳалла еттилик”лари билан биргаликда 12 та “хавфсиз кўча”, 9 та “хавфсиз уй” ташкил қилинди. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида 15 та объект техник қўриқловга олиниб, ҳудудлар ташвиш тугмалари билан таъминланди.

“Хонадонбай” ўрганишлар давомида фуқаролар билан манзилли мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Ижтимоий профилактика объекти бўлган 242 нафар шахс аниқланиб, “маҳалла еттилиги”га йўналтирилди. Бундан ташқари, сайёр қабуллар жараёнида аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бугунги кунда маҳаллаларда тузилган тарғиботчи гуруҳлар билан биргаликда аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботлар ўтказиш, хавфсиз муҳит яратиш борасидаги кенг қамровли ишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳаат ва ёрдам кўрсатиш, “йўл харита”лар ижросини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech