Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Якуний давлат аттестацияси бўлиб ўтмоқда

8 Июл 2026, 21:05

60

Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олаётган магистратура тингловчилари якуний давлат аттестациясини топширмоқда.

Имтиҳон ва диплом ҳимояларида шаффофликни таъминлаш, тингловчиларнинг билим салоҳиятини холисона баҳолаш мақсадида масъул идоралар вакиллари, Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари раҳбарлари, шунингдек етакчи олий таълим муассасалари ҳамда академиядан тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб қилинган.

Комиссиялар томонидан битирувчиларнинг ўқиш давомида олган билим ва кўникмаларидан ташқари, бошқарув қобилияти, стратегик фикрлаши, сиёсий-маърифий дунёқараши, KPI кўрсаткичлари ҳамда бошқа мезонларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, магистрлик диссертацияларида мавзунинг долзарблиги, муаммоларнинг ечимларига қаратилган таклиф ва тавсияларни амалиётга татбиқ этиш механизмлари, тизимнинг фаолият самарадорлигини ошириш омиллари, истиқболдаги устувор вазифалар ва кутилаётган натижалар атрофлича таҳлил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, якуний давлат аттестацияси 28 июлга қадар давом этади. Тингловчилар ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми ҳамда мутахассислик фанларидан имтиҳон топшириб, магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech