Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

15 Май 2026, 18:02

79

11–14 май кунлари ИИВ академиясининг Сиртқи таълим факультетида якуний давлат аттестацияси бўлиб ўтди.

Унда тингловчилар ихтисослик ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми фанларидан имтиҳон топширдилар.

Имтиҳонлар Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари вакиллари, малакали мутахассислар, шунингдек ИИВ академияси ҳамда бошқа етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларидан иборат комиссиялар томонидан қабул қилинди.

Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган тингловчилар “ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти” таълим йўналиши бўйича “юрист” малакасини берувчи бакалаврлик дипломига эга бўлади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech