ИИВ академияси курсантлари спектакл томошасига борди.
Шу куни ёшлар Ўзбек миллий академик драма театрида “Тақдир синовлари” спектаклини томоша қилди. Таниқли драматург Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган спектакль ҳалол ва виждонли бўлишни тарғиб қилгани билан тарбиявий аҳамият касб этди.
* * *
Пойтахтимиздаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда ИИВ академиясининг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси доценти Абдулло Насиллоев сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшлар орасида кўп содир этилаётган наркожиноятларга тўхталди. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш учун белгиланган жавобгарлик масалаларини тушунтириб, талабаларга керакли тавсиялар берди.
* * *
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Амалий фанлар факультетида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда факультет декан муовини М. Муҳиддинов, ИИВ академияси катта ўқитувчиси И. Ҳайдаров сўз олиб, инсоннинг ўз Ватани олдидаги бурч ва масъулияти, юрт ҳимояси йўлида хизмат қилаётган посбонларнинг шарафли фаолияти, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти ҳақида талабаларга маъруза қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати