Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар иммунитетини мустаҳкамлаш – асосий вазифамиз

12 Март 2026, 20:51

81

ИИВ академияси ташаббуси билан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 208-сон умумтаълим мактабида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбир ўқувчиларни кибермакондаги таҳдид ва хатарлардан огоҳ этиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилди.

Тадбирда ахборот хуружларининг салбий таъсирлари, интернет орқали жамиятимизга кириб келаётган турли иллатлар, ёшлар жиноятчилигига сабаб бўлаётган асосий омиллар, мафкуравий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш йўллари, ёшларда барқарор маънавий иммунитетни шакллантириш масалалари ҳақида сўз борди.

Очиқ ахборот макони мактаб ёшидаги кўпчилик ўсмирлар онгига акс таъсир кўрсатаётгани, кибермаданиятнинг етишмаслиги сабаб ёшлар жиноятчилик кўчасига кириб қолаётгани, уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш устувор вазифалардан эканлиги таъкидланди.

Тадбирда интернет тармоғининг ижобий томонлари билан бирга, бузғунчилик, зўравонлик, ахлоқсизлик, лоқайдликни тарғиб қилувчи салбий жиҳатлари, ғоявий хуружлардан ҳимояланиш йўллари, онлайн қимор ўйинлари, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан муомала қилишнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатлари тушунтириб ўтилди. Ўқувчиларга маслаҳат ва тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech