Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар жиноятчилиги – долзарб масала

31 Январ 2026, 19:43

53

Пойтахтимиздаги Турин политехника университетида ёшлар ўртасида кибержиноятларнинг барвақт олдини олишга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди.

Унда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, ҳудудий профилактика инспекторлари ҳамда ёшлар масалаларига дахлдор масъуллар иштирок этди.

Учрашувда ИИВ академияси магистратураси тингловчиси, подполковник Яшин Худойдердиев ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар, уларнинг замонавий кўринишлари, ушбу турдаги жиноятларни фош этиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида маъруза қилди.

Ёшлар томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқ мисоллар ёрдамида таҳлил қилган ҳолда уларнинг барвақт олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган механизмларни тушунтирди.

Шу куни ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил талабалар билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилиб, уларга ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатлар берилди. Ушбу тоифадаги ёшларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мулоқот тарзида ўтган тадбир ёшлар қатлами вакилларининг ҳуқуқий онги ва кибермаданиятини юксалтириш, уларни интернет маконидаги хавф-хатар ва мафкуравий таҳдидлардан огоҳ этишга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech