Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар парламенти вакиллари билан учрашув

27 Август 2026, 19:13

153

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти қўмита раиси Раҳмонжон Кимсанбоев ИИВ Ўқув-дала марказида академия курсантлари билан учрашди.

Ёшларнинг ҳуқуқий онгини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Мулоқот аввалида курсантларга Ёшлар парламентининг фаолияти ҳақида тушунча берилди. Ушбу тузилма юртимиз ёшларининг сиёсий-ҳуқуқий дунёқарашини юксалтириш, жамият ҳаётига дахлдорлигини кучайтириш, уларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этишда муҳим институт сифатида шаклланиб бораётгани қайд этилди.

– Парламентнинг ҳар бир аъзоси ўзи истиқомат қиладиган ҳудуд ёшларининг муаммоларини ўрганиб, сабабларини аниқлаб, уни ёшлар ўртасида муҳокама қилган ҳолда бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этиб, тенгдошларининг хоҳиш-истакларини қонунчиликка татбиқ этиш, уларнинг таклифларини парламентга олиб чиқишга интилмоқда, – деди Ёшлар бандлиги, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Раҳмонжон Кимсанбоев.

Тадбир давомида қонун ижодкорлиги жараёнлари, ёшлар билан манзилли ишлаш натижасида эришилаётган ютуқлар, истиқболдаги режалар, ёшлар манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Курсантлар таклиф ва ташаббусларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech