Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар тақдири – миллатнинг эртаси

19 Март 2026, 13:50

55

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академияси магистратураси тингловчилари томонидан тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Тошкент кимё-технология институтида профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида ўтказилган тадбирда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалалари хусусида сўз борди.

Академия вакиллари чиқиш қилиб, ўқувчи ва талабалар томонидан содир этилаётган жиноятлар, уларнинг асл омиллари, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган иллатларга тўхталиб ўтишди. Бугунги кунда айрим ёшлар психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларга берилиб қолаётгани, интернет тармоғи бундай воситаларнинг яширин йўллар билан тарқалишида асосий восита бўлаётгани айтиб ўтилди.

Учрашув давомида синтетик гиёҳвандик воситалари ва психотроп моддаларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири, уларнинг аянчли оқибатлари ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди. Ёшларни наркожиноятлардан асрашда ота-оналар ва таълим муассасалари масуъллари олдида турган долзарб вазифалар етказилиб, талабаларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Худди шундай тадбир пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида ҳам бўлиб ўтди. Унда ахборот технологиялари ёрдамида содир қилинаётган жиноятлар, уларнинг янги кўринишлари, олдини олиш чоралари, кибержиноятларда ёшларнинг улуши ҳақида маълумотлар берилди.

Қонунчилигимизда ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун қатъий жавобгарлик белгилангани айтилиб, интернетдан хавфсиз ва тўғри мақсадда фойдаланиш юзасидан ёшлар огоҳликка чақирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech