Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшларга маърифат улашиб...

30 Апрел 2026, 22:23

64

Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди.

Ушбу марказ юртимизнинг бой тарихи, буюк аждодларимизнинг бебаҳо илмий мероси, жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини намоён ютувчи мажмуа саналади. Шу боис, маскан фаолияти билан танишиш кишига маърифат улашибгина қолмай, ўшмишдан фахрланиш ҳиссини уйғотади.

Галдаги саёҳат ҳам шу жиҳати билан аҳамияти бўлди. Курсантлар марказдан ўрин олган ноёб дурдоналарни кўздан кечириб, буюк аждодларимизнинг теран илми ва тафаккури билан бунёд бўлган, асрлар оша ўз аҳамиятини йўқотмай келаётган маънавий хазинадан баҳраманд бўлдилар.

Энг муҳими, ёш авлод вакилларида миллий ўзликни англаш, шонли тарихимизни улуғлаш, она Ватанга меҳр ва садоқат билан хизмат қилиш, бой меросимизни келгуси авлодларга етказиш туйғуси жўш урди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech