Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Юз билан юзлашган онахондан хабар олинди

5 Май 2026, 21:21

27

Маҳаллаларда хавфсиз ва барқарор муҳитни яратишда юртдошларимизни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш, уларга ҳар томонлама кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси магистратураси тингловчилари Чилонзор туманининг “Боғзор” маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Антонина Коломынцева хонадонида бўлишди.

Шу куни маҳалла фаоллари билан биргаликда уруш фахрийсининг ҳолидан хабар олиниб, оиласидаги муаммолар ўрганилди. Антонина Коломынцева фронт йиллари кўрган-кечирганлари, кўп йиллик меҳнат фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Юртимизда инсон қадрини улуғлаш йўлида амалга оширилаётган хайрли ишларни эътироф этиб, бугунги тинч-омон кунлар учун миннатдорлик билдирди.

Учрашув баҳонасида хонадон эгасидан эҳтиёжлари сўралди. Маҳалладаги кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech