Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Жиноятчиликни жиловлаш бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди

19 Август 2026, 22:35

111

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Рустам Хатамов пойтахтимизнинг Яшнобод туманида хавфсиз муҳитни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Дастлаб ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбарлари, ҳудудларга бириктирилган масъуллар ва академия ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида маҳаллаларнинг криминоген вазияти муҳокама қилинди.

Туманда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида безорилик жиноятлари кўп қайд этилгани, аҳолининг хавфсиз ва осойишта ҳаётини таъминлаш учун қўшимча куч-воситаларни йўналтириш, патруллик назоратини кучайтириш, “жиноят ўчоқ”ларида кримининоген вазиятни барқарорлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Академия бошлиғи безорилик билан боғлиқ ҳолатларни илмий ёндашувлар асосида ўрганиб, уларнинг сабаб ва шароитларини баратараф этишга қаратилган таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш борасида топшириқ берди. Ушбу турдаги жиноятлар асосан кафе-ресторанлар, кўнгилочар масканларда содир этилаётганини инобатга олиб, аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи муассасалар раҳбарларининг масъулиятини ошириш кераклигини айтди.

Шундан сўнг “Султон Машҳадий” маҳалласидаги кўчаларда аҳоли хавфсизлиги учун яратилган шароитлар билан танишилди. Академия бошлиғи ҳудудларда хизмат олиб бораётган патруллик гуруҳлари фаолиятини, тезкор вазиятни куну тун назорат қилиш мақсадида жойларга ўрнатилган камералар ва “SOS” ташвиш тугмалари ҳолатини ўрганди. “102” тизими орқали келиб тушган хабарларга зудлик билан муносабат билдириш, кўчаларда мақсадсиз юрган ёшларни профилактик назоратга олиш, овлоқ жойларга замонавий камералар ўрнатиш орқали жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида топшириқ берди.

Ўрганишлар якунида ечимини кутаётган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech