2025 йилнинг 5 сентябр куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда диссертациялар ҳимояси бўлиб ўтади.
Шу куни Академия мустақил изланувчилари А.А. Расулев ва М.М. Хайдаров юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда ўтказиш ва ўтказиш мақсадида содир этилган бошқа ҳаракатларнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари” ҳамда “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жавобгарликни такомиллаштириш” мавзусидаги илмий ишини ҳимоя қилади.
Мажлис ахборот-ресурс марказида соат 11:00 да бошланади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати