Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Фотогалерея

Марҳамат, танловда қатнашинг!

ИИВ академияси ходимлари ўртасида “Энг яхши психолог” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилади.

Унда шаҳодатланган ва эркин ёлланган лавозимларда фаолият юритаётан психолог-мутахассислар қатнашиши мумкин.

Ғолиб ва совриндорларни аниқлашда ҳар бир иштирокчининг билим даражаси, амалга ошираётган фаолияти (тарғибот-ташвиқот ишлари, матбуот ва ОАВларида эълон қилган материаллари, турли анжуманлардаги иштироки), истиқболли ғоя ва режалари, касбини тарғиб қилишга қаратилган видеоролиги ҳамда бошқа мезонлар инобатга олинади.

Ўз навбатида, ғолиб иштирокчи кўрик-танловнинг Ички ишлар вазирлиги миқёсида ўтказиладиган республика босқичига йўл олади.

Кўрик-танловда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар жорий йилнинг 30 августига қадар Психологик таъминлаш марказига мурожаат қилиши ва қўшимча маълумотлар олиши мумкин.

Мурожаат учун телефон: (99)-860-73-30.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech