Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Халқаро илмий-амалий конференция ҳақида эълон

Халқаро илмий-амалий конференция ҳақида эълон

2025 йилнинг 23 октябрь куни ИИВ академиясида “Юридик фан ва ҳуқуқий таълим ривожланишининг замонавий тенденциялари” мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Гибрид форматда ўтадиган конференцияда долзарб мавзуни маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида атрофлича муҳокама қилиш, мавжуд муаммоларнинг ечимларига қаратилган муҳим таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек конференция якунлари бўйича тўплам чоп этиш режалаштирилган.

Конференция материаллари тўплами учун қуйидаги долзарб масалалар ёритилган илмий мақола ва тезислар қабул қилинади:

ҳуқуқий таълим, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илмий асослари, услубияти ва замонавий йўналишлари;

ҳуқуқ ва юридик фанлар методологияси, илмий тадқиқот натижаларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятига жорий этишнинг услубий жиҳатлари;

жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини илмий (илмий-методик) таъминлаш;

криминологик ва жиноят педагогикаси;

ҳуқуқий онг, жамиятнинг ҳуқуқий маданияти;

шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги таълим, фан ва инновациялар соҳасига оид бошқа соҳалар.

Мақола ва тезисларга қўйилган талаблар:

- матн ўзбек, рус ёки инглиз тилида, 5–10 бетлар атрофида бўлиши;

- таҳрирдан ўтказилган ҳолда манба ва адабиётлар аниқ кўрсатилган бўлиши;

- MS Word дастури, “Times New Roman” шрифти, 14 кегел катталик ва 1,5 интервалда ёзилган, юқори ва пастдан 2 см, чап ва ўнгдан 2,5 см жой қолдирилган ҳолда бўлиши;

- муаллиф ўзи ҳақидаги маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий унвони ва даражаси, этектрон почта манзили) баён этиши ҳамда 3х4 см ҳажмдаги фотосуратини юбориши зарур.

Мақола ва тезислар жорий йилнинг 20 октябрь санасига қадар akaddevon@exat.uz электрон манзили орқали қабул қилинади. Таҳрир ҳайъати томонидан маъқулланган материаллар тўпламга жойлаштирилади. Уларнинг мазмуни учун муаллифлар жавобгар саналади.

Эълон юзасидан қўшимча маълумот олиш учун (90) 919-37-29 мобиль телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech