ИИВ академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Норйигит Дусанов илмий ишини ҳимоя қилди.
У педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Z” авлод вакилларида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг педагогик асослари ва методик имкониятлари” мавзуида тайёрлаган диссертациясини Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати