Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Аҳоли билан доимий мулоқот – криминоген вазиятнинг муҳим омили

17 Март 2026, 22:04

43

Пойтахтимизда хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар жиноятларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилмоқда.

ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов манзилли ўрганишлар давомида Чилонзор туманида бўлиб, “Чарх Камолон - 2” маҳалласининг криминоген вазияти билан танишди.

Қарийб 5 минг аҳолиси бор маҳаллада ўтган йили 7 та жиноят содир қилинган. Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлардан асосан тан жароҳати етказиш ва ўғирлик қайд этилган.

Бугунги кунда маҳаллага “пойтахт тажрибаси” асосида зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Криминоген омилларни илмий-амалий ёндашувлар асосида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида ИИВ академияси вакиллари фаолият олиб боришмоқда.

Маҳалла ҳудудида 1 та “жиноят ўчоғи”, 2 нафар “хавф гуруҳи”даги шахс аниқланган. Ижтимоий профилактика доирасида 293 та хонадон ўрганилиб, жиноят содир этишга мойил 4 нафар шахс рўйхатга олинган. Хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида ҳудудларга қўшимча камералар ўрнатилиб, ички ишлар органларига интеграция қилинган. Шу билан бирга, академия курсантлари патрулликка жалб этилган.

Академия бошлиғи “маҳалла еттилиги” билан мулоқот чоғида мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифаларга эътибор қаратди. Маҳаллада аёллар ва ёшлар салмоғи юқори эканлигини инобатга олиб, маиший-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, ҳуқуқий тарғиботларда “маҳалла тарғиботчилари” имкониятларидан самарали фойдаланиш, ижтимоий профилактика тадбирлари самарадорлигини ошириш зарурлигини қайд этди.

Ўрганишлар якунида ишчи гуруҳ вакиллари маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли учун яратилган шароитлар, кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар атрофида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан тинишди.

Академия бошлиғи “маҳалла еттилиги”, айниқса профилактика инспекторининг фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлиши ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда энг асосий омил эканлигини таъкидлаб, масъулларга тавсиялар берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech