Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Аҳоли розилигига эришиш – устувор мақсад

26 Январ 2026, 21:22

94

Жорий йил 5 январда Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Бухоро вилоятидаги уч йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллаларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айтиш жоизки, қарорда ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш орқали маҳаллаларда жиноятчиликни кескин камайтириш кўзда тутилган.

Ўрганишлар жараёнида маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда учрашувлар ташкил қилиниб, давлатимиз раҳбари қарорининг мазмун-моҳияти ва уни амалга ошириш механизмлари атрофлича тушунтирилмоқда. Бундан ташқари, жойларга чиққан ҳолда масъул раҳбарлар ва “маҳалла еттилиги” тизими вакиллари билан биргаликда маҳаллаларнинг криминоген вазиятига бевосита таъсир кўрсатаётган омиллар илмий-амалий ёндашувлар асосида ўрганилмоқда.

– Мазкур қарор маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Қарор билан маҳаллалар криминоген вазиятига қараб номма-ном бириктирилиб, масъулларнинг жавобгарлиги кучайтирилди. Энг муҳими, маҳаллалардаги муаммоларни бартараф этиш орқали аҳолининг розилигига эришиш устувор мақсад этиб белгиланди, дейди академия ишчи гуруҳи раҳбари, подполковник Санжар Шарипов.

Ҳозирда қарор ижросини таъминлаш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўрганишлар натижасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлашга қаратилган ижобий тажрибалар амалиётга жорий қилинади. Албатта, бу ҳам тизим самарадорлигини оширишга, халқимизнинг хавфсиз ва осойишта муҳитда яшашига хизмат қилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech