Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Аҳоли тинчлиги ва фаровонлиги йўлида

2 Июл 2026, 22:30

283

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Айниқса жиноятчилик масаласига илмий жиҳатдан ёндашилаётгани ҳар бир муаммонинг асл омилларини ўрганиш ва барвақт олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Рустам Хатамов давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишда яхлит манзилли ишлашга қаратилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Элобод” ва “Шаҳрисабз” маҳаллаларида бўлди.

Ўрганишлар чоғида маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида қилинаётган ишлар, амалиётга жорий қилинган тажрибалар, “102” тизими орқали келиб тушаётган мурожаатлар, аҳоли муаммолари, ёшлар ва аёллар жиноятчилиги, ижтимоий профилактика ҳамда бошқа долзарб йўналишлар муҳокама қилинди.

Академия бошлиғи масъуллар, “маҳалла еттилиги” ва таълим муассасаси вакиллари билан бирга маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий кўрсатаётган ва ҳуқуқбузарлик содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларни кўздан кечирди. Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруль-пост хизмати фаолиятини ўрганди. “Жиноят ўчоқ”ларида хавфсизлик чораларини кучайтириш, профилактик ишлар қамровини ошириш, аҳоли гавжум жойларга қўшимча куч-воситаларни йўналтириш юзасидан тавсиялар берди.

Манзилли ўрганишлар давомида “йўл харита”ларда белгилаб олинган чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилди. Уларни шакллантиришда ҳар бир оила, хонадондаги муаммоларни қамраб олиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини янада ошириш, аҳоли билан ишлашда “еттилик” ходимларининг масъулиятини кучайтириш зурурлиги айтиб ўтилди. Ўтган давр мобайнида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech