Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия вакиллари иккинчи бўлди

19 Февраль 2024, 09:02

580

Гулистон шаҳрида спортнинг стол тенниси тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги мусобақаси ўтказилди.

Унда вазирлик таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларидан 21 та жамоа иштирок этди. Ходимлар яккалик ва жамоавий тарзда беллашдилар.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида Ички ишлар вазирлиги академияси терма жамоаси аъзоси, капитан Акмал Миршарапов фахрли 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Қувонарлиси, вакилларимиз жамоавий беллашувларда ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Якуний натижага кўра, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари жамоаси фахрли биринчи, ИИВ академияси иккинчи, Бухоро вилояти ИИБ ходимлари эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech