Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

29 Апрель 2024, 11:04

326

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ҳудудий Кенгаши ташаббуси билан Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг Тошкент шаҳар босқичи ташкил этилди.

Унда пойтахтимиздаги ҳарбий қисм, ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасаларининг ёш ҳарбий хизматчи ҳамда ходимларидан иборат 16 та жамоа қатнашди. Қувонарлиси, мазкур саралаш босқичида ИИВ академиясининг “Юристлар” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Энди жамоамиз интеллектуал ўйиннинг Ички ишлар вазирлиги тизими бўйича ўтказидиган иккинчи босқичида иштирок этади.

* * *

Магистратурада жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби катта ўқитувчиси Муродали Абдураззоқов ҳамда магистратура профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари қатнашди.

Сўзга чиққанлар “Жиноятларни тергов қилишда процесс иштирокчиларининг ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш”, “Тинчлик ва хавфсизликка қарши қаратилган жиноятлар учун жавобгарлик масалалари”, “Жиноят-процессуал қонунчиликнинг такомиллаштирилиши муносабати билан ички ишлар органлари раҳбарлари олдида турган долзарб вазифалар”, “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига тажовуз қилувчи жиноятларга қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш” мавзуларида маъруза қилиб, ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

* * *

Россия Федерацияси Федерал жазони ижро этиш хизмати Ҳуқуқ ва бошқарув академияси билан ҳамкорликда онлайн машғулотлар ўтказилди.

ИИВ академиясининг “жазони ижро этиш фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари, Жазони ижро этиш фаолияти ҳамда Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедралари вакиллари иштирок этган машғулотлар давомида “Маҳкумлар ҳуқуқларини халқаро стандартларга мувофиқ тарзда таъминлаш”, “Маҳкумлар билан тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш”, “Стресс психофизиологияси” мавзуларида маъруза тингланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech