Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билимлар шаффоф ва адолатли баҳоланди

23 Июль 2025, 07:07

278

ИИВ академияси магистратурасида якуний давлат аттестацияси бўлиб ўтди.

Тингловчилар ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми ҳамда мутахассислик фанларидан имтиҳон топшириб, магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар.

Имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси масъуллари, Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари раҳбарлари ҳамда академия профессор-ўқитувчиларидан иборат комиссия томонидан қабул қилинди.

Айтиш жоизки, кейинги йилларда магистратурада ўқитишнинг илғор ёндашувлари жорий қилинди. Тизим учун замонавий бошқарув кадрларини тайёрлаш мақсадида тингловчиларга қўйилаётган талаб ва мезонлар кучайтирилди. Хусусан, ҳар бир тингловчининг KPI кўрсаткичини юритиш, фанларни ўзлаштиришини мунтазам мониторинг қилиш, раҳбарлик қобилиятини шакллантириб бориш ва бошқа механизмлар йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, магистрлик диссертацияларини ҳудудий ички ишлар органларидан келиб тушган буюртмалар асосида тайёрлаш, мавжуд муаммоларнинг ечимларига қаратилган илмий асослантирилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш тизими яратилди.

Якуний давлат аттестациясида шу каби муҳим барча мезонларга алоҳида эътибор қаратилди ва тингловчиларнинг билими холисона баҳоланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech