Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 105-сон имконияти чекланган болалар мактаб-интернатида ўтказилган тадбир болажонларга чексиз завқ улашди.
ИИВ академиясида таълим олаётган курсант қизлар ташаббуси билан ташкил этилган кечада халқимизга хос болажонлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик туйғулари бўй кўрсатди.
Янги йил байрамига бағишланган тадбир қизиқарли томошалар, жўшқин куй-қўшиқлар ва ўйин-кулгуга бой ўтди. Айниқса Қорбобо, Қорқиз ва эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саргузаштлар беғубор қалбларга чинакам қувонч бағишлади.
Тадбир сўнггида маскан тарбияланувчиларига самимий тилаклар билан турли-туман совғалар тарқатилди. Янги йилнинг ажиб таровати кўнгилларни обод ва нурафшон қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати