ИИВ академиясида Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбар ходимлари учун навбатдаги ўқув йиғини ташкил этилмоқда.
Ўқув йиғинига Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ва вилояти ИИББ ҳамда вилоят ИИБларининг Жамоат тартибини сақлаш ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари жалб қилинган.
Тингловчилар аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген хавф-хатарларни баҳолаш, медиа ва жамоатчилик билан ишлаш, нарко ва кибержиноятларга қарши самарали курашиш, тизимда коррупциянинг олдини олиш, мурожаатлар ва жиноятга оид хабарлар билан ишлаш ҳамда бошқа йўналишларда раҳбарлар олдида турган долзарб вазифалар юзасидан билим ва кўникмаларини оширмоқда.
Машғулотлар Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси вакиллари, Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари масъуллари, Криминология тадқиқот институти ҳамда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда.
Машғулотлар якунида тингловчилардан якуний синов имтиҳонларини қабул қилинади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати