Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Бугун мадҳиямиз қабул қилинган кун

10 Декабрь 2025, 04:12

43

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ҳар бир юртдошимиз учун азиз ва қадрли. ИИВ академиясида янги кун нафаси мадҳиямизнинг жўровоз ижроси билан бошланади.

Сана муносабати билан саф майдонида бўлиб ўтган тадбир давлат рамзларига бўлган чуқур эҳтиромнинг ёрқин намунаси бўлди.

Мадҳиямиз она Ватанимизнинг шон-шуҳратини улуғлайдиган, барчамизни ягона мақсад сари бирлаштириб, ёш авлодни юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялайдиган, ҳар бир юртдошимиз қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини бағишлайдиган бирдамлик рамзи эканлиги эътироф этилди.

Тадбирда 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонуннинг моҳияти, миллий ўзгимизни англаш ва мустақиллигимизни мустаҳкамлашдаги аҳамияти айтиб ўтилди. Давлат рамзларини ҳурмат қилиш юртимиз ва хориждаги ҳар бир ватандошимизнинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидланди.

Шу куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 121-сонли умумтаълим мактабида ҳам байрам тадбири ўтказилди. Ўқитувчи ва мураббийлар, истиқлол даврида камол топаётган навқирон авлод вакиллари қўлларни мағрур тутиб, юртимизнинг бош қўшиғини баралла куйладилар. Зеро, мадҳиямиз барчамиз учун азиз ва муқаддасдир!

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech