Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Чемпионлик сирлари: паралимпия совриндорлари билан учрашув

28 Феврал 2026, 14:23

105

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академияда паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда халқаро майдонларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар, уларнинг мураббийлари, академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди.

Муҳтарам Президентимизнинг юксак эътибор ва ғамхўрлиги билан мамлакатимизда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, спортчиларимиз Осиё ва жаҳон миёсидаги мусобақаларда оламшумул натижаларга эришиб келаётгани эътироф этилди.

Спортчилар фаолиятлари давомида қўлга киритган ютуқларига тўхталар экан, ҳар бир муваффақият замирида бетиним меҳнат, интилиш, матонат, ишонч ва қатъият борлигини, энг муҳими, давлатимизнинг доимий эътибори янги марралар сари улкан мотивация бераётганини таъкидлаб ўтишди.

Курсантлар паралимпия ўйинлари турлари, чемпионлик сирлари, спортчиларнинг келажак орзу-мақсадлари билан қизиқиб, ўз саволларига жавоб олишди. Тадбир бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг концерт дастури билан давом этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech