Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Давлат бошқаруви академиясида ўқув курси ташкил қилинди

06 Май 2024, 09:05

295

Ички ишлар вазирлиги академияси магистрлари замонавий бошқарув ва раҳбарликка оид кўникмаларини оширдилар.

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган машғулотлар долзарб мавзуларга бағишланди. Тингловчилар “Ижро самарадорлигини ошириш”, “Раҳбар ва ташкилот имижини шакллантириш”, “Замонавий раҳбар қиёфаси”, “Оммавий ахборот воситалари билан ишлаш”, “Раҳбарнинг эмоционал ва социал интеллекти” ва бошқа мавзуларда маърузалар тингладилар.

Машғулотларнинг тажрибали мутахассислар томонидан интерфаол ёндашувларда олиб борилгани ўзаро мулоқот қилиш, бошқарувга оид билимларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ўқув курси якунида тингловчилар тест синови топшириб, сертификатларни қўлга киритдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech