Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ўқув йиғинлари якунланди

08 Декабрь 2025, 04:12

44

1–6 декабрь кунлари ИИВ академиясида ички ишлар органлари тизимидаги тегишли раҳбарлар учун қисқа муддатли ўқув йиғинларининг якуний босқичи ташкил қилинди.

Машғулотларга ҳудудлардан Пробация бошқармалари ҳамда Жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлимлари бошлиқлари жалб этилди.

Тингловчилар ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг устувор йўналишлари, тизимнинг пробация ва кадрлар билан ишлаш фаолиятини самарали ташкил қилиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларнинг хизмат, жанговар-жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини таъминлаш, шунингдек фуқаролар ва ОАВ вакиллари билан мулоқот қилиш, ностандарт вазиятларда ўзини ўзи бошқариш юзасидан билим ҳамда кўникмаларини оширдилар. Бундан ташқари, жойлардаги сайёр машғулотлар давомида тизимдаги янгиликлар билан танишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

Ички ишлар вазирлиги вакиллари ва академия профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган машғулотлар якунида тингловчилардан синов имтиҳонлари қабул қилинди. Шунингдек ўқув йиғини иштирокчилари таълим муассасаси фаолияти билан танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech