Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёш ходимлар қандай муаммога дуч келаяпти?

08 Декабрь 2025, 05:12

42

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган мулоқот ана шу долзарб мавзуга бағишланди.

Кадрлар масалалари бўйича масъуллар, ИИВ академияси вакиллари ҳамда таълим муассасасини тамомлаган ёш ходимлар иштирок этган учрашувда битирувчилар амалиётда дуч келаётган айрим муаммолар ва уларни бартараф этиш омиллари муҳокама қилинди.

Маълумки, ҳозирги шароитда тизим учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу борада академия кафедраларининг ҳудудларга бириктирилгани ички ишлар органларига методик ёрдам кўрсатиш, кадрлар фаолиятини мунтазам мониторинг қилиб бориш, таълимни амалиёт билан узвий ҳолда ташкил қилишда ижобий натижа бермоқда.

Учрашувда мазкур тизим асосида олиб борилган ўрганиш натижалари таҳлил қилинди. Масъул раҳбарлар ва ходимларнинг фикр-мулоҳазалари асосида кадрлар тайёрлаш сифатини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек академия профессор-ўқитувчилари томонидан идоравий академик лицей фаолияти ҳам ўрганилди. Ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида учрашув ўтказилиб, замонавий таълимнинг илғор ёндашув ва талаблари етказилди. Мулоқот давомида ўзаро тажриба алмашинувини кучайтириш орқали ёш авлоднинг профессионал билим ва салоҳиятини шакллантириб бориш, машғулотларни интерфаол методлар орқали ташкил этиш борасида фикр алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech